Показаны сообщения с ярлыком электрон кутубхона. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком электрон кутубхона. Показать все сообщения

суббота, 4 апреля 2015 г.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва фалсафий тош. (I қисм)

Ассалому алайкум муҳтарам замондош!

Менинг фаолиятим халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва бир қатор шу каби бошқа масалаларга доир матнлар билан боғлиқдир.
Хизматдан бўш вақтда эса фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмайдиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. Худо менга умр, сиҳат-саломатлик ва сабр-тоқат берса, болаларимизнинг билим савияси ошиб, дунёқарашлари кенгайиб боришига хизмат қиладиган, мисол учун, географик луғат, болалар энциклопедияси каби қизиқарли материаллар тайёрлашни режалаштирганман.
Бу борадаги илк қадамимни Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, россиялик таржимон Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарини давлат тилига ўгиришдан бошладим.
Ушбу асар жуда машҳур бўлиб, жаҳоннинг кўп тилларига ўгирилганлигидан

Жаҳонгир Маматов: ИАК

МЕМУАР
1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА
Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим.
Маълумки, Ўзбекистоннинг Ислом Каримов давридаги асл тарихи устидан қора чапланиб, унинг ўрнига ёлғон тарих ёзилди. Воқеалар мутлоқ бузиб кўрсатилди. Хоинлар қаҳрамонга, қаҳрамонлар хоинга айлантирилди
Шуларни эътиборга олган ҳолда ва бадиий асар четида қолган ҳужжатларни қайта кўздан кечирган вазиятда  “ИАК” ҳужжатли китобни ёздим.
Бу ерда асосан тарихни, яъни бўлган воқеаларни ўз ҳолича келтиришга, тарих ўлмаслигини кўрсатишга, зулмнинг илдизи ва асл қиёфасини бор ҳолича чизишга уриндим. Билмадим, бажара олдимми, йўқми?
Ҳар биримиз ана шундай кўрганларимизни ва билганларимизни ёзсак, тарихни тиклаган бўламиз. Камина бўш қолдирган  жойларни бу воқеаларга гувоҳ бўлганлар тўлдиришар, деган умидим ҳам бор.