суббота, 4 апреля 2015 г.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва фалсафий тош. (I қисм)

Одамовилар хиёбонидаги 4- уй соҳиблари мистер ва миссис Дурсллар: «Худога шукурлар бўлсинки, хонадонимиздаги ҳаёт мутлақо меъёрий тарзда кечмоқда», - дея мақтана олишлари билан жуда ғурурланишади.
Шундай кишилар бирор-бир ғайриоддий, айниқса, сирли ҳодисага аралашиб қолишларини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Зеро улар ҳар қандай бемаънигарчиликни тоқат қила олмайдилар.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН ЕТТИНЧИ БОБ. ИККИ ЮЗЛИ ОДАМ

Таажжуб, хонада Белка турибди.
- Сиз! - ҳайрон бўлди Гарри.
Одатда, титраб турадиган юзи энди титрамай қўйган Белга болага қараб кулиб қўйди.
- Мен, - хотиржам жавоб қайтарди у, - Иккаламизнинг шу ердаги учрашувимиз ҳақида ўйлаб юрар эдим доимо, Поттер.
- Бироқ ўйлашимча, бу ерда... Снегг...
- Северус-ми? - қаҳқаҳлаб юборди Белка.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН ОЛТИНЧИ БОБ. ЕРТЎЛАДАГИ ОМБОР

Вақт ўтиб, имтиҳонлар мавсумини эслаган Гарри, бугун бўлмаса эртага хонанинг эшигини шартта очиб кирган Вольдеморт, уни нобуд қилишини ўйлаб яшаш баробарида, назарий билим ва амалий кўникмалар синовидан қай тарзда муваффақиятли ўтиб олганлигини ҳеч англай олмади. Бироқ кунлар кетидан кунлар ўтар, Момиқвой эса ишончли ёпилган эшик ортидаги ўз жойида, ҳамон ҳеч кимни киритмай, соғ-саломат ўтирар эди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН БЕШИНЧИ БОБ. МАН ЭТИЛГАН ЎРМОН

Бундан баттар бўлиши мумкин эмас.
Филч қоидабузар болаларни профессор Макгонагаллнинг биринчи қаватда жойлашган хизмат хонасига бошлаб борди. Бу ерда улар бирон оғиз сўз айтмай, қисматларига битилган жазони кутиб ўтиришди. Гермиона сезилар-сезилмас қалтираб қолди. Гаррининг миясига қандайдир узрлар, важ-баҳоналар, ўзини оқлаш учун рўкач қиладиган сабаблар келар эди-ю, бири иккинчисидан тутуриқсиз чиқди. Бу гал у кўнгилсизликдан қутулиш йўлини кўрмади. Болалар жуда эзилган. Бундай эҳтиётсизликка улар қандай йўл қўйишди? Нима учун кўринмас плашни минорада унутиб қолдиришди? Профессор Макгонагалл олдида ўзларини оқлайдиган, тунги соатларда мактаб ҳудуди ва айниқса, астрономия дарси ўтказилаётган вақтдан ташқари пайтда чиқиш ман этилган минорада сандироқлаб юриш сабабига ойдинлик киритадиган бирон-бир важ-корсон йўқ. Буларнинг барига Норберт билан кўринмас плаш қўшиладиган бўлса, бор бисотларини йиғиштириб, уйга равона бўлса бўлаверади.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ. НОРБЕРТ, ДАНДОН БЕЛЛИ НОРВЕГ АЖДАРИ

Белка болалар тахмин қилгандай осонликча енгиладиганлардан эмас экан. Ҳафта кетидан ҳафта ўтиб, профессорнинг ранги оқариб, озиб борса ҳам, яқин орада таслим бўладиган кишига ўхшамайди.
Рон, Гарри ва Гермиона учинчи қават йўлагидан ҳар сафар ўтишар экан, ичкаридан Момиқвойнинг инграши эшитилаётган-эшитилмаётганлигини билиш учун эшикка қулоқ тутиб ўтишади. Снеггнинг мактабда жирканч кайфиятда юрганлиги – тош ҳалигача хавфсиз жойда эканлигининг яққол аломатидир. Белка билан рўбару келганда Гарри имкон қадар уни далда берадиган табассум-ла қарши оладиган, Рон эса дудуқ профессор устидан кулганларни уятга қўядиган бўлди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН УЧИНЧИ БОБ. НИКОЛАС ФЛАМЕЛ

Профессор Дамблдор Кўнгилдаги орзулар кўзгусини қайта қидирмасликка ўқувчини кўндира олди. Мактаб директори билан тунда ўтган суҳбатдан сўнг, Гарри, кўринмас плашни батартиб тахлаганча, сандиғига жойлашга жойлаб қўйди-ю, кўзгуда кўрганларини ҳеч унута олмади. Кечалари босинқираб, тушида кўзни қамаштирадиган яшил чақмоқ ота-онасини ҳалок қилганини кўрадиган, кимнингдир кучли, этни жунжитадиган тарзда янграётган иблисона кулгисини эшитадиган бўлиб қолди.
Гарри алоғ-чалоғ тушлар кўраётганлигини дўстига айтиб берди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН ИККИНЧИ БОБ. КЎНГИЛДАГИ ОРЗУЛАР КЎЗГУСИ

Рождество[1] кириб келишига саноқли кунлар қолди. Декабрь ойининг ўрталарида «Хогварц» қалин қорга бурканган ҳолатда уйғониб, кўл музлай бошлади. Қор соққаларини сеҳрлаб, профессор Белканинг салласини қорбўрон қилган эгизак Уэслиларга нисбатан қатъий чора кўрилди. Изғиринга базўр бардош берганча, почтани тайинланган манзилга етказа олган бойқушларни парвариш қилиб жонлантириш ва келган жойига жўнатиш – Хагриднинг сўнгги кунлардаги асосий юмишига айланиб қолди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎН БИРИНЧИ БОБ. КВИДИШ

Ноябрь ойи келиб, ҳаво совиди. Мактаб теварагини қуршаб турган кул ранг тоғларнинг бағри қорга бурканиб, чўққиларини муз қоплади. Тоғ остидаги сокин кўл юзаси пўлат тусга кирадиган, эрталабки қиров эса ерни оқартириб қўядиган бўлди. Квидиш майдонида супургиларни яхдан тушириб юрган, эгнига крот пўстин, қўлига бошмалдоқли мўйна қўлқоп, оёғига узун қўнжли, ўлчами ҳаддан ортиқ катта, қундуз мўйнасидан тайёрланган этик кийган Хагридни юқори қаватдаги қаср деразаларидан кўриш мумкин.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЎНИНЧИ БОБ. ХЭЛЛОУИН

Эртасига эрталаб, Рон билан Гаррини ҳалигача мактабда, ташқи қиёфалари толиққан кўринса-да, димоғлари чоғ юришганини кўрган Малфой кўзига ишонмади. Ҳақиқатан ҳам болаларга, уч бошли махлуқ билан тунда ўтган учрашув энди қўрқинчли эмас, аксинча, қувончли бир хотирадай туюлди. Икковлон ўртоқ яна бирон-бир ўхшаш саргузаштдан воз кечмаслиги уларнинг кайфиятларидан яққол сезилиб турибди. Гарри Ронга «Гринготтс» банкининг етти юз ўн учинчи бўлмасидан Хагрид олиб чиққан ва чамаси «Хогварц»га келтирилган сирли халта ҳақида батафсил сўзлаб бергани боис, болалар, бу қадар сир сақланиши талаб этиладиган ўша халта ичида нима бўлиши мумкинлигини узоқ ўйлаб қолишди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ. ТУН ЯРМИДАГИ ДУЭЛЬ

Агар Гаррига: вақти келиб, Дудлидан ҳам баттар нафратланадиган болани учратасан, - деб айтишганда, Драко Малфой билан танишгунга қадар ишонмаган бўлар эди. «Гриффиндор»нинг биринчи синф ўқувчилари слизеринчилар билан фақат сеҳрли дамламалар тайёрлаш фани дарсида учрашиб, Малфойнинг башарасини камдан-кам кўришади. Бироқ бундай ҳолат «Гриффиндор» коллежининг умумий меҳмонхонасига эълон осиб қўйилгунга қадар давом этди холос. Эълонни ўқиган болаларнинг ҳаммаси бирдай инграб юборишди. Унда ёзилишича, учиш машқлари пайшанба куни бошланиб, «Гриффиндор» билан «Слизерин» биргаликда ўзлаштирар экан.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) САККИЗИНЧИ БОБ. СЕҲРЛИ ДАМЛАМАЛАР ТАЙЁРЛАШ ФАНИ ПРОФЕССОРИ

Зиёфатнинг эртасига эрталаб, ётоқхонадан чиққан фурсатдан эътиборан Гаррини куни бўйи ўқувчиларнинг пичир-пичири таъқиб қилиб борди.
- Ана, қара, келяпти!
- Қани?
- Анави баланд бўйли малла соч боланинг ёнида.
- Кўзойнак тақиб олган болами?
- Пешонасидаги чандиғини кўрдинглар-ми?

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ЕТТИНЧИ БОБ. САРАЛОВЧИ ШЛЯПА

Шу заҳоти дарвоза очилиб, остонада зумрад-зангори ридо кийган, баланд бўйли қора сочли афсунгар аёл кўринди. Унинг ниҳоятда жиддий қиёфасини кўрган Гаррининг ҳаёлига негадир, ушбу аёлга гап қайтармаган маъқул деган ўй келди.
- Профессор Макгонагалл, биринчи синф ўқувчилари етказиб келтирилди, - билдирув берди Хагрид.
- Миннатдорман, Хагрид. Раҳмат. Уларни ўзим бошлаб кираман.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ОЛТИНЧИ БОБ. ТЎҚҚИЗ БУТУН ТЎРТДАН УЧИНЧИ ПЛАТФОРМАДАН ЖЎНАЙДИГАН ПОЕЗД

Дурсллар хонадонида ўтган сўнгги ой ҳам кўнгилдагидай кечмади. Бироқ адолат юзасидан таъкидлаб ўтиш жоизки, Дудли Гарридан қўрқиб, бир хонада бўлишдан ҳайиқмоқда. Петунья хола билан Вернон амаки эса нафақат Гаррига бақиришни бас қилиб, буфетга қамамай қўйишди, ҳатто иш буюриш одатларини ҳам йиғиштириб қўйишди. Мухтасар айтганда, Дурсллар Гарри билан умуман мулоқот қилишмайди. Эҳтимол қўрқишганидан, балки нафратдан бўлса керак, ўзларини гўё Гарри уйда йўқдай тутишмоқда. Гарчи, қарор топган бундай вазият Гарри учун ушбу оилада муқаддам ўтган ҳаёт тарзига нисбатан анча яхши туйилса-да, қандайдир мазлум кечди.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) БЕШИНЧИ БОБ. ДИАГОН ХИЁБОНИ

Эртасига эрталаб барвақт уйғонган Гарри кун ёришганини идрок этган бўлса ҳам, кўз очишни истамади.
- Кўринган нарсаларнинг бари туш, - инонтирар эди у, ўзини ўзи, - Тушимга сеҳргар болалар мактабига қабул қилинганим ҳақидаги хабарни етказиш учун келган Хагрид исмли қандайдир давангир кирибди. Ҳозир кўзимни очаман-да, яна ўз буфетимда уйғонаман.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва фалсафий тош. (I қисм)

Ассалому алайкум муҳтарам замондош!

Менинг фаолиятим халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва бир қатор шу каби бошқа масалаларга доир матнлар билан боғлиқдир.
Хизматдан бўш вақтда эса фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмайдиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. Худо менга умр, сиҳат-саломатлик ва сабр-тоқат берса, болаларимизнинг билим савияси ошиб, дунёқарашлари кенгайиб боришига хизмат қиладиган, мисол учун, географик луғат, болалар энциклопедияси каби қизиқарли материаллар тайёрлашни режалаштирганман.
Бу борадаги илк қадамимни Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, россиялик таржимон Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарини давлат тилига ўгиришдан бошладим.
Ушбу асар жуда машҳур бўлиб, жаҳоннинг кўп тилларига ўгирилганлигидан

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ТЎРТИНЧИ БОБ. МАКТАБ ҚОРОВУЛИ

ГУМ! Эшик яна бир бор қарсиллади.
- Ким ўқ узди? - аҳмоқона савол берди ўтакаси ёрилиб кетган Дудли ўрнидан ирғиб туриб.
Орқа томондан қўлига милтиқ ушлаб, бесўнақай сакраб чиққан Вернон амакининг шовқини эшитилди. Ҳа, ана энди узун ясси қоғоз халтада нима бўлганлиги аён бўлди.
- Ким у? - бақирди амаки, - Огоҳлантириб қўяй, қуролланганман!
Орага бир оз сукунат чўкди. Сўнг бирдан ҚА-А-АРС-С!
Қаттиқ зарба берилган эшик ошиқ-мошиғидан узилиб, гумбурлаганча ерга тушди.
Остонада чигаллашиб кетган қалин ёли ва узун исқирт соқоли остидаги йирик башараси деярли кўринмаётган, бироқ бундай тартибсизлик орасида катта-ката кўзлари бир жуфт қора қўнғиздай ярқираётган девқомат киши пайдо бўлди.
Баҳайбат киши ичкарига анча букилиб кирган бўлса ҳам, сочи билан шифтдаги ўргимчак уяларини супуриб юборди. Девқомат ерда ётган эшикни ҳеч ҳам зўриқмай кўтариб, жойига ўрнатиб қўйганидан сўнг, денгиз бўронининг ғувуллаган товуши анча пасайди.
- Итдай чарчаганман, чой беринг, - илтимос қилди у, даҳшатдан эси чиқиб кетган Дудлига яқинлашиб, - Нари жил, бўрдоқи.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) УЧИНЧИ БОБ. ҲЕЧ ҚАЕРДАН КЕЛГАН ХАТЛАР

Бразилия боа-констрикторининг қочиб қолиши Гаррига жуда қимматга тушди. Уни буфет қамоғидан озод қилишганида ёзги таътил бошланиб бўлган, Дудли эса янги видеокамерасини бузиш, бошқариладиган планернинг абжағини чиқариш, пойга велосипедига минган биринчи куниёқ Одамовилар хиёбонида ҳассага таяниб юрган кекса миссис Фиггни уриб юборишга улгуриб бўлган эди.
Гарри мактабдаги таҳсил мавсуми тугаганидан қувонса-да, Дудли ва унинг Пьерс, Деннис, Малькольм ва Гордон исмли барзанги ва худди атайин саралаб олингандай бефаҳм, деярли ҳар куни меҳмонга келадиган оғайниларидан қутулмади. Бироқ Дудли йириклик, айниқса бефаросатликда ўртоқларидан ўтиб тушади ва шу боис ҳам тўда боши саналади. Улар ҳам Дудли хуш кўрган «Гаррини қувиб уриш» спорт турини ёқтириб, тўда бошига бажонидил шерик бўлишади.
Гарри бўш вақтини имкон қадар уйдан нарида ўтказишга ҳаракат қилди. Теварак-атрофда айланиб, ёш қалбида умид учқунини ёққан янги ўқув йили ҳақида ўйлаб юрди. Гап шундаки, сентябрь

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва ва фалсафий тош. (1-қисм) ИККИНЧИ БОБ. ҒОЙИБ БЎЛГАН ОЙНА ДЕВОР

Эр-хотин Дурсллар эрталаб уйғониб, хонадонларининг остонасида жиян топиб олишган кундан сал кам ўн йил ўтган бўлса ҳам-ки, Одамовилар хиёбони мутлақо ўзгаргани йўқ. Тонгда чиққан қуёш ўша батартиб боғни ҳам, Дурсллар уйига кираверишдаги деворга қоқилган бронза рангли «4» рақами ёзилган тахтачани ҳам ёритиб, нурлари бир вақтлар мистер Дурсль бойқушлар ҳақидаги хабарни эшитган меҳмонхонага қадар кириб боради.
Меҳмонхонадаги камин токчасига батартиб терилган фотосуратларгина орадан анча вақт ўтиб кетганлигидан далолат беради. Ўн йил олдин бу токчада ранг-баранг бош кийим кийдириб қўйилган пушти коптокларга ўхшаш кичкинтойнинг расмлари турар эди. Энди эса суратларда гўдак эмас, балки илк бор велосипедга ўтираётган, дадаси билан компьютер ўйнаб ўтирган, онаси қучиб ўпаётган оқ-сариқ сочли семиз ўспирин Дудли Дурсль акс эттирилган. Аммо ушбу оилада яна бир нафар бола яшашидан далолат берадиган бирор-бир аломат кўринмайди.
Шундай бўлса-да, ҳикоямиз қаҳрамони Гарри Поттер айни шу уйда, Дурсллар оиласида истиқомат қилади. Ҳозир у ухлаяпти, бироқ ороми бузилишига

Жаҳонгир Маматов: ИАК

МЕМУАР
1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА
Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим.
Маълумки, Ўзбекистоннинг Ислом Каримов давридаги асл тарихи устидан қора чапланиб, унинг ўрнига ёлғон тарих ёзилди. Воқеалар мутлоқ бузиб кўрсатилди. Хоинлар қаҳрамонга, қаҳрамонлар хоинга айлантирилди
Шуларни эътиборга олган ҳолда ва бадиий асар четида қолган ҳужжатларни қайта кўздан кечирган вазиятда  “ИАК” ҳужжатли китобни ёздим.
Бу ерда асосан тарихни, яъни бўлган воқеаларни ўз ҳолича келтиришга, тарих ўлмаслигини кўрсатишга, зулмнинг илдизи ва асл қиёфасини бор ҳолича чизишга уриндим. Билмадим, бажара олдимми, йўқми?
Ҳар биримиз ана шундай кўрганларимизни ва билганларимизни ёзсак, тарихни тиклаган бўламиз. Камина бўш қолдирган  жойларни бу воқеаларга гувоҳ бўлганлар тўлдиришар, деган умидим ҳам бор.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон «Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.