суббота, 4 апреля 2015 г.

Шокир Долимов: Гарри Поттер ва фалсафий тош. (I қисм)

Ассалому алайкум муҳтарам замондош!

Менинг фаолиятим халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва бир қатор шу каби бошқа масалаларга доир матнлар билан боғлиқдир.
Хизматдан бўш вақтда эса фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмайдиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. Худо менга умр, сиҳат-саломатлик ва сабр-тоқат берса, болаларимизнинг билим савияси ошиб, дунёқарашлари кенгайиб боришига хизмат қиладиган, мисол учун, географик луғат, болалар энциклопедияси каби қизиқарли материаллар тайёрлашни режалаштирганман.
Бу борадаги илк қадамимни Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, россиялик таржимон Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарини давлат тилига ўгиришдан бошладим.
Ушбу асар жуда машҳур бўлиб, жаҳоннинг кўп тилларига ўгирилганлигидан
хабарингиз бор, албатта. Шундай экан, юртимиз ёшларининг ўз замондошларидан ортда қолишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида ўйлаб, уни таржима қилишга киришдим.
Асарни таржима қилар эканман, қўлдан келганча жонажон ўзбек тилимизнинг чексиз бойлигидан унумли, самарали фойдаланиш, ёш китобхоннинг гўзал тилимизга бўлган эътибори, ҳурмати ва муҳаббатини қўллаб-қувватлашга уриндим.
Асарни ўқиган бола мураккаб ҳаётнинг кўпдан-кўп қирралари, яхши-ёмонликлари, оқ-қораси, ёвузлик ва бағри тошлик билан эзгулик ва меҳр-шафқат ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да хабардор бўлиши, қизиқарли маълумотларга эга бўлиши, дунёвий билими ошишига шубҳа йўқ.
Таржима матни борасида билдирилган боадаб фикр-мулоҳазаларни кутиб қолиб, олдиндан миннатдорлик билдираман.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!


tarjimon67@mail.ru
Жоанна Кэтлин РОУЛИНГ,
асар муаллифи,
 Буюк Британиялик болалар ёзувчиси

Мария Викторовна СПИВАК,
инглиз тилидан рус тилига
ўгирган россиялик таржимон

Шокир Зокирович ДОЛИМОВ,
рус тилидан ўзбек тилига ўгирган
ҳарбий таржимон



ГАРРИ ПОТТЕР

I ҚИСМ

ГАРРИ ПОТТЕР
ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ


МУНДАРИЖА

Биринчи боб. Омон қолган бола.
Иккинчи боб. Ғойиб бўлган ойна девор.
Учинчи боб. Ҳеч қаердан келган хатлар.
Тўртинчи боб. Мактаб қоровули.
Бешинчи боб. Диагон хиёбони.
Олтинчи боб. Тўққиз бутун тўртдан учинчи платформадан жўнайдиган поезд.
Еттинчи боб. Сараловчи шляпа.
Саккизинчи боб. Сеҳрли дамламалар тайёрлаш фани профессори.
Тўққизинчи боб. Тун ярмидаги дуэль.
Ўнинчи боб. Хэллоуин.
Ўн биринчи боб. Квидиш.
Ўн иккинчи боб. Кўнгилдаги орзулар кўзгуси.
Ўн учинчи боб. Николас Фламел.
Ўн тўртинчи боб. Норберт, дандон белли норвег аждари.
Ўн бешинчи боб. Ман этилган ўрмон.
Ўн олтинчи боб. Ертўладаги омбор.
Ўн еттинчи боб. Икки юзли одам.





Комментариев нет:

Отправить комментарий