Показаны сообщения с ярлыком Ислом Каримов. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком Ислом Каримов. Показать все сообщения

суббота, 4 апреля 2015 г.

Жаҳонгир Маматов: ИАК

МЕМУАР
1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА
Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим.
Маълумки, Ўзбекистоннинг Ислом Каримов давридаги асл тарихи устидан қора чапланиб, унинг ўрнига ёлғон тарих ёзилди. Воқеалар мутлоқ бузиб кўрсатилди. Хоинлар қаҳрамонга, қаҳрамонлар хоинга айлантирилди
Шуларни эътиборга олган ҳолда ва бадиий асар четида қолган ҳужжатларни қайта кўздан кечирган вазиятда  “ИАК” ҳужжатли китобни ёздим.
Бу ерда асосан тарихни, яъни бўлган воқеаларни ўз ҳолича келтиришга, тарих ўлмаслигини кўрсатишга, зулмнинг илдизи ва асл қиёфасини бор ҳолича чизишга уриндим. Билмадим, бажара олдимми, йўқми?
Ҳар биримиз ана шундай кўрганларимизни ва билганларимизни ёзсак, тарихни тиклаган бўламиз. Камина бўш қолдирган  жойларни бу воқеаларга гувоҳ бўлганлар тўлдиришар, деган умидим ҳам бор.